Тошкентда тиббий ходимни калтаклаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Дата: 13:35, 04-10-2019.

Тошкент. 4 октябрь. ЎзТАГ – Тошкентда тиббиёт ходимини калтаклаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"29 сентябрь куни соат 23.58 да Юнусобод тумани ИИБ КФБ навбатчилик қисмига соат 23.30 да 7-шаҳар клиник шифохонасида 27 ёшли тез ёрдам шифокори Жаҳонгир Х.га тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар келиб тушди", - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) матбуот хизмати хабарида.

Жаҳонгир Х. соат 22.30да ўз вазифаларини бажариб, 21 ёшли фельдшер билан бирга чақирувга боришди. Дилдора М.ўзини ёмон ҳис қилгани учун тез ёрдам чақирилганди, унга укол қилишди, кейин касалхонага олиб кетишди.

"Шу пайт касалхонага қизнинг маст ҳолатда бўлган 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. келиб аввал шифокорларни ҳақорат қила бошлайди, сўнгра Жаҳонгир Х.ни уради. Бу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жабрланган шифокорни кўргани Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ташриф буюрган. Вазир Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун норматив ҳужжатни қабул қилишга чақирган.

Сурат манбаи: irk.today

Янгилик билан ўртоқлашиш: