Тошкентда ўтказилган семинарда давлат органлари сайтларини модернизация қилишга ўқитилди

Дата: 07:32, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда ўтказилган семинарда давлат органлари сайтларини модернизация қилишга ўқитилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентда “Давлат органлари сайтлари ва интерактив хизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Семинардан кўзланган бош мақсад – давлат идораларининг масъул мутахассислари, ахборот хизмати ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни меъёрларини амалга ошириш бўйича тавсиялар бериш, расмий веб-саҳифани ташкил қилиш ва юритишнинг талаблари билан таништириш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этишда веб-сайтдан унумли фойдаланиш, аҳолига интерактив хизматлар кўрсатишни қулайлаштиришга оид билимларини оширишдан иборат бўлди.

“Семинар доирасида тингловчилар веб-сайтдан аудитория ва давлат идораси ўртасидаги самарали алоқаларнинг воситаси сифатида фойдаланиш, аҳолига зарур ахборотларни жойлаштириб бориш, жамоатчиликнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан услубий тавсия ва билимлар берилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: