Тошкентда тожик корхоналарининг савдо-саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:02, 11-10-2017.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда тожик корхоналарининг савдо-саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазма 14 октябргача давом этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Centralasian.org маълумотига кўра, бунинг учун Ўзбекистон пойтахтига Тожикистондан 130 корхона вакиллари учиб келишди.

Кўргазмада машинасозлик, тоғ-кон саноати, енгил ва озиқ-овқат саноати, алюминий маҳсулотлари тақдим этилди.

Бу Тожикистоннинг Ўзбекистондаги мустақиллик йилларидаги илк шу каби кўргазмасидир. Ўз навбатида, жорий йил 17-20 апрелда Душанбеда Ўзбекистон саноат товарларининг кўргазмаси бўлиб ўтган эди. 25 йилда биринчи марта ўтказилган кўргазмада 160 ортиқ ўзбек иишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этган эдилар.

Хабар қилинишича, Тошкентда 14 октябрга қадар давом этадиган Тожикистон маданият кунлари бошланди.

Маданият кунлари доирасида Тошкентниг кинотеатрларида иккита бадиий филм, бир қатор хужжатли филмлар намойиш этилади, “Замонавий Тожикистон” фотокўргазмаси ва тожиклик хунармандлари кўргазмаси бўлиб ўтади ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тожикистонлик муаллифларнинг китоблари кўргазмаси ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: