Тошкентда Тожикистоннинг замонавий муаллифлари китобларининг кўзрагмаси бўлиб ўтди

Дата: 17:51, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида замонавий тожик адиблар китоблари кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Экспозиция Ўзбекистонда Тожикистон маданияти ва санъати кунлари доирасида ташкил этилди. Унда Тожикистон делегацияси вакиллари, Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонаси ходимлари, ўзбек ёзувчилари ва шоирлари, адабиётшунослари ва таржимонлари ҳамда Ўзбекитсон Миллий кутубхонаси китобхонлари иштирок этдилар.

Замонавий тожик адиблар китоблари кўргазмаси доирасида ўзбек ва тожик шоир ва ёзувчиларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Абдуазизов очиқ деб эълон қилар экан дўстлик ва қўшничилик руҳида барқарор ривожланиб бораётган ўзбек-тожик муносабатлари мамлакатлар орасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ва маданий алмашинувнинг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистондаги Тожикистон Республикаси элчиси Имоми Содиқ Ашурбойзода, Тожикистон Республикаси Ёзучилар уюшмаси раиси Низом Қосим, Тожикистон Республика маданият вазирлиги халқаро алоқалар бўлими мудири Абдугаффор Абдужабборов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Алилар иштирок этдилар.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ўзаро яқинлиги, тарихи, маданияти ва қадриятларининг ўхшашлиги ҳақида гапирдилар. Тадбирда шунингдек, ўзбек ва тожик шоир ва ёзувчилари адабий алоқаларининг мустахкамланиши, иккала халқ бадиий асарларининг таржимаси кўпайиши ва сифатининг ошишига олиб келишига умид боғладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: