Тошкентда транспорт кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 10:46, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябрЎзТАГ – Жорий йилнинг 12-14 ноябр кунлари пойтахтдагиЎзэкспомарказдаТранспорт ва логистика - TransUzbekistan 2014” 11-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда маҳаллий ва хорижий транспорт ва логистик компанияларининг маҳсулотлари намойиш қилинади.

Кўргазмага Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Россия, Эрон ва МДҲ ва Европанинг бошқа мамлакатларига мансуб 5 мингдан ошиқ мутахассислар ташриф буюриши кутилмокда.

Эслатиб ўтамизки, “Транспорт ва логистика - TransUzbekistan 2012” 9-Халқаро кўргазмасида дунёнинг 15 мамлакатидан 70 компания, ўтган йилги 10-кўргазмада эса 15 мамлакатдан 60 фирма ва компаниялар қатнашган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: