Тошкентда цемент саноати бўйича конференция бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – 25 ноябрда Тошкентда “Цемент саноати ва бозор” номли XIII халқаро конференция бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзқурилишматериаллари” АК хабар қилишларича, ушбу форум Ўзбекистонда 6-марта ўтказилмоқда. Олдинги тадбир республика цемент саноати ривожига, тармоққа сармоя жалб қилишга сезиларли ҳисса қўшган эди.
Конференцияда жорий йилда республика цемент тармоғининг раҳбар мутахассислари, Хитой, Австрия, Германия, Испания, Россия, Туркия ва бошқа мамлакатлар вакиллари қатнашмоқда.
“Ўзқурилишматериаллари” АК таркибига қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи 110 ошиқ корхоналар киради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда цемент бозорининг етакчи иштирокчилари сирасига цемент, шифер, асбоцемент қувурлар, бетон аралашмалар ва қурилиш қоришмалари чиқарувчи “Қизилқумцемент”, “Оҳангаронцемент”, “Қувасойцемент” ва “Бекободцемент” АЖ киради.


