Тошкентда туман спорт мактаби капитал таъмирдан кейин очилди
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Тошкентнинг Юнусобод туманидаги болалар ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) капитал таъмирдан кейин очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан маълум қилишларича, пойтахт БЎСМ капитал реконструкцияси жамғарманинг туман филиали, ҳокимият ва бошқа ташкилотлар томонидан молиялаштирилди.
Мактабдаги бассейн, тиббиёт хонаси, ечиниш хонаси, гигиена хонаси ва спорт зали барча зарур тренажерлар билан жиҳозланган бўлиб, 500 ошиқ ёш спортчиларга футбол, баскетбол, волейбол, сузиш, таэквондо, эркин кураш, юнун тум кураши ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишга имкон беради.
Эслатиб ўтамизки, 2003-2015 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Тошкент филиали томонидан 26 янги спорт иншооти, мактаблар учун 11 спорт заллари, 23 бассейн, 30 болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо этилди.