Тошкентда “Тумор” гуруҳининг кўргазмаси очилмоқда

Дата: 11:48, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – 8 апрел соат 17.00да Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Алишер Навоий номидаги миллий паркида “Салом, Plein Air!” расмлар кўргазмаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томошабинлар “Тумор” гуруҳининг тасвирий санъат ва графикада ишловчи 16 рассомларнинг расмларини кўриш имконига эга бўладилар.  Рассомлар нафақат пойтахт, балки Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё ва Хоразмга мансуб”, - деб таъкидлашди вазирликда.

Улар орасида Рустам Худайберганов, Аслиддин Исаев, Бахтиёр Назаров, Ибрагим Валихўжаев, Бахтиёр Маҳкамов, Зуҳриддин Исламщиков, Худойшукур Маматалиев, Муртазо Иргашев ва бошқалар бор.

Экспозицияга иштирокчиларнинг пленэр расмлари, шунингдек, бошқа ишлар, жумладан, портретлар ва турли жанрлардаги композициялар кирган.

Кўргазманинг очилиш кунида бир неча маҳорат дарслари ўтказилади. Унда рассомлар натура билан ишлаш сирлари ҳақида ҳикоя қилиб берадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: