Тошкентда турар-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича кунига 24 соат давомида мурожаат қилиш мумкин

Дата: 11:58, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда  турар-жой коммунал хўжалиги (ТЖКХ) масалалари бўйича диспетчерлик хизмати иш бошламоқда, унга 1055 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимияти сайтида хабар берилган.

Шунингдек, бу ерда ТЖКХ масалалари бўйича туман диспетчерлик хизматларининг рақамлари ҳам эълон қилинган. Қисқа рақам орқали иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилиш мумкин.

Пойтахт аҳолиси ушбу масалалар юзасидан қуйидаги қисқа рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: Бектемир тумани — 1068, Миробод тумани — 1079, Мирзо Улуғбек тумани — 1075, Олмазор тумани — 1070, Сергели тумани — 1071, Учтепа тумани — 1073, Чилонзор тумани — 1056, Шайхонтоҳур тумани — 1077, Юнусобод тумани — 1078, Яккасарой тумани — 1074 ва Яшнобод тумани — 1076. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: