Тошкентда турар жой ва нотурар жой объектларини мониторинг қилиш бўйича махсус гуруҳлар тузилди

Дата: 16:02, 11-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 10 ноябрдан бошлаб ҳар бир пойтахт маҳалласида турар жой ва нотурар жой объектларини ўрганиш бўйича махсус гуруҳлар тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мониторинг жараёнида хонадонларда истиқомат қилаётган шахслар сони, уларнинг доимий рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш, ушбу манзилда рўйхатдан ўтган, лекин ушбу манзилда яшамайдиган шахслар аниқланмоқда, хорижга чиқиб кетган, хориждан ёки бошқа вилоятдан келган шахслар ҳисобга олинмоқда, уларнинг доимий рўйхатдан ўтганлиги аниқланмоқда”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида,

Бундан ташқари, гуруҳлар бўш турган хонадонлар эгасини топиб, суҳбат ўтказиш, қарздор хонадонлар фойдаланган коммунал хизматларнинг ҳисоблагичлар ва тўлов қоғозлари бўйича маълумотларини қиёсий ўрганиш ҳамда белгиланган тартибда ундириш ишларини бажармоқда.

Махсус гуруҳлар милиция, солиқ бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Турар жой биноларидан фойдаланиш департаменти ва бошқа тузилмалар вакилларидан иборат.

Олинган маълумотлар туман ИИБларида “Объектни ижарага берувчи шахслар” ва “Объектни ижарага олувчи шахслар” электрон базаси учун асос бўлади. Бу эса пойтахтда бугунги кунда амалда қанча одам истиқомат қилаётганини аниқлаш билан бирга, ижарага берувчи фуқароларнинг солиқ ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги масъулиятини оширади ва ўз ўрнида кўрсатилаётган коммунал хизматлар ҳажми ва улар бўйича тўловлар ўртасида вужудга келаётган тафовутларни бартараф этишга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: