Тошкентда туриcтик кўргазма бўлиб ўтади

Дата: 09:28, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 18-19 апрелда Тошкентдаги “Ўзкургазмасавдо” мажмуида 2016 йилги IV Халқаро ўзбек туриcтик кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар қилишалрича, жорий йилда унда Россия, БАА, Туркия, Латвия, Озарбайжон, Испания, Польша, Словения ва бошқа мамлакатлардан туристик компаниялар қатнашиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида турли тақдимот, семинар ва конференциялар бўлиб ўтади. Сайёҳлик соҳасидаги етакчи экспертлар турли маҳорат дарслари ўтказадилар.

Кўргазманинг охирги кунида анъанавий “Ипак йўли таъми” Миллий таомлар фестивали ташкил этилади. Унда Ўзбекистоннинг энг яхши бош ошпазлари иштирокчиларга турфа миллий таомларни тақдим қиладилар. Асосий эътибор паловга қаратилади.

Эслатиб ўтамизки, IV Халқаро ўзбек туриcтик кўргазмаси соҳадаги энг муҳим тадбир бўлиб, унда туризм соҳасидаги янгилик, тамойиллар намойиш этилиб, замонаий технологиялар белгилаб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: