Тошкентда Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади

Дата: 15:28, 19-11-2018.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 19-21 ноябрда Тошкентда Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биринчи икки кун форум “Ўзэкспомарказ” МКМда ўтказилади, учинчи куни объектларга чиқиш режалаштирилган. Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасидир.

“Форум 48 мамлакатдан 300 зиёд иштирокчиларни тўплади. Улар орасида инвесторлар, халқаро молия институт ва туризм соҳаси ташкилотлари вакиллари, йирик хориж ва маҳаллий компаниялар раҳбарлари бор. Шу билан бирга 16 хориж мамлакатидан 30 зиёд ОАВ вакиллари форумни ёритадилар. Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига мансуб 500 ортиқ лойиҳаларни тақдим этиш режалаштирилмоқда, улар орасида “Чорвоқ”, Samarkand city, “Қадимий Бухоро” эркин сайёҳлик зоналари, Сурхондарё вилоятидаги кичик сайёҳлик ҳудудларини ташкил этиш, пойтахтдаги Olmazor City ва Farg‘ona yo‘li лойиҳалар бор. Лойиҳалар ичида меҳмонхона ва савдо комплекслари, курорт зоналари, соғломлаштириш марказлари, тематик парклар, ресторанлар, агро-туристик кемпинглар ва бошқа кўплаб лойиҳалар бор”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Форум дастуридан тадбирнинг очилиш маросими, сайёҳлик соҳаси инвестиция лойиҳалари тақдимоти, сессия йиғилишлари, B2B ва B2G учрашувлари ўрин олган.

Шунингдек, Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум якунлари бўйича инвесторлар ва туристик соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ҳамда меморандумлар имзоланиши кутилмоқда. Форум дастурида салоҳиятли инвесторлар томонидан мамлакат вилоятларига ташриф буюриш режалаштирилган.

Сурат манбаи: kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: