Тошкентда Турк хоқонлиги кўчманчиларининг қадимий қабристони топилди

Дата: 13:38, 20-11-2019.

Тошкент. 20 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда Турк хоқонлиги кўчманчиларининг қадимий қабристони топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Археологлар VI-VIIасрларда Тян-Шаннинг Ғарбий тоғлари этагида, Тошкентдан 100 километр масофада жойлашган Турк хоқонлиги кўчманчиларининг қабристонини топдилар", - дейилади Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, қабристон сув тошқини, қор ва ёмғир туфайли топилган.

Миллий археология ФА марказининг ходимлари аллақачон бир кунлик қидирув сафарини ўтказдилар, ерни, баъзи скелетларни, бош суягини ўрганишди. Улар, шунингдек, сопол идиш, темир ханжар, пичоқ топишга муваффақ бўлдилар.

Бундан ташқари, марказ Ғарбий Тян-Шандаги кўчманчилар маданияти ўрганиш гуруҳини ташкил этди, гуруҳ бу ҳудудда кенг археологик тадқиқотлар олиб боришни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: academy.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: