Тошкентда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан ишлаш бўйича муасасалараро комиссия иш бошлади

Дата: 08:51, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ИИВ республика ИИВ генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан ишлаш бўйича муасасалараро комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Йиғилганларга қарата сўзлай туриб, комиссия раиси А.Азизов мамлакатда мавжуд муаммоларни оптимал ҳал қилиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича ишларнинг муҳимлигини қайд этди.

Генерал-майорнинг сўзларига кўра, ваколатли орган ва муассасаларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинади, ваколатли орган ва муассасалар раҳбарларининг комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботлари тингланади, улар лавозимли шахсларини қонунчиликни бажармагани ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан ишлаш бўйича муасасалараро комиссиянинг қарорларини ижро этмаганлик учун жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилади.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, манфаатдор вазирлик ва муасасалар вакиллари, “Маҳалла” фонди вакиллари қатнашдилар.

Маълумот ўрнида, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан ишлаш бўйича муасасалараро комиссия давлат раҳбарининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Мазкур комиссия ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик билан курашиш билан бевосита шуғулланувчи орган ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: