Тошкентда ҳуқуқни ҳимоя қилиш блоки вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 10:02, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бош прокуратурасида республика ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йиғилишда диний экстремизм, терроризм ва давлатнинг коституциявий тузумига тажовус қилиш билан билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш, уларнинг олдини олиш ҳамда бу тоифадаги жиноят ишлари бўйича тергов, тезкор-қидирув ишлари аҳволини муҳокама этиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан муайян ишлар амалга оширилгани билан бирга, улар фаолиятида айрим камчиликлар мавжудлиги танқид остига олинди” – деб қайд этди Бош прокуратурадаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: