Тошкентда уч автобус йўналишида бепул Wi-Fi ишга туширилди

Дата: 17:21, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда уч автобус йўналишлари – 2-, 38- ва 72- маршрутларда бепул Wi-Fi ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошшаҳартрансхизмат” Wi-Fi BUS дастури доирасида UZMOBILE билан биргаликда Тошкентда Wi-Fiга уланиш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозланган автобусларни йўлга қўймоқда. Эндиликда пойтахт жамоат транспорти йўловчилари сафар пайтида Wi-Fi BUS белгили махсус автобусларда Ziyonet.uz миллий таълим ва кўнгилочар порталига киришлари мумкин”, - дейилади ширкат хабарида.

Шунингдек, “Тошшаҳартрансхизмат” бир йил давомида Wi-Fiга уланиш мумкин бўлган 50 автобусларни ишга туширишни режалаган. Ширкат шаҳар транспорти сифатини яхшилаш ва аҳоли ва меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида транспортда замонавий ахборот тизимларини фаол жорий этишда давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: