Тошкентда уч ўсмир таксичини бўғишга уринди

Дата: 16:51, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Тошкентда 7 август куни тунги соат 23.50да уч номаълум шахс Сирғали тумани ҳудудида таксига ўтиришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Спарк” автомобилини Сурат Валиев бошқараётган бўлган. Номаълум шахслар такси ҳайдовчисига ҳужум қилиб, унинг бўйнига арқон ташлаганлар ва пичоқ билан таҳдид қилишган. Аммо ҳайдовчи ҳужум қилганларга қаршилик кўрсатган ва уларнинг қўлидан қочиб чиқиб, автомобил салонини тарк этган. Ҳеч нимасиз қолган талончилар жиноят содир этилган жойдан ғойиб бўлишган”, - деб таъкидлашди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматида.

Сирғали туман ИИБ томонидан ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164 моддасида (талончилик) кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноий иш очилган. Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноят Пак Александр ва балоғат ёўига етмаган ўспиринлар Ян Калан ҳамда Роман Шепелев томонидан содир этилгани аниқланган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: