Тошкентда учинчи халқаро “Таълим ва касб” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 10:28, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – 28-29 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида учинчи халқаро “Таълим ва касб 2014” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад – оммани Ўзбекистон ва ҳорижий мамлакатлардаги замонавий таълим услублари билан таништириш, ўқув юртлари орасида тажриба алмашиш, ёшларга таълим муассасаларини танлашда кўмаклашишдан иборат. Бу йил кўргазмага 20 ошиқ ҳорижий ОЎЮ таклиф қилишга эришилди”, - деб таъкидлашди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида.
Анъанага кўра 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар кўргазманинг асосий меҳмонлари бўлишади. Тадбир ташкилотчилари “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси ва “Камолот” ЁБТдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: