Тошкентда учта хонадон ёниб кетди
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Тошкентнинг Яшнабод туманида учта хонадон ёниб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 2-берк кўчасида жойлашган умумий ҳовлининг 5, 6 ва 8-хонадонларида содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар “101” рақамига соат 12.56 да келиб тушди”, - лейилади пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабарида.
Ёнғин юқорида қайд этилган уйларнинг том қисмида бошланиб, том қисмидан ташқари 5-хонадоннинг ички қисмига ҳам зарар етказди. Бошланғич маълумотларга кўра, ёнғин шу ердан бошланган.
Электр ўтказувларидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Сурат манбаи: https://24.kz