Тошкентда учта янги йўл ўтказгичлар қурилади

Дата: 15:22, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Яқин уч ойда Тошкентда учта янги йўл ўтказгичлари қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йўл ўтказгичлар қурилиши ўтган ҳафтада бошланган янги ҳалқа йўлида барпо этилади. Ҳалқа йўлнинг ўзи 2016 йилнинг сентябрига тўлиқ тугалланади. Янги объектлар Шота Руставели ва Муқимий, Бунедкор проспекти ва Муқимий йўчаси кесишувларида, Оқтепа майдонида жойлашади”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.

Ушбу йўл ўтказгичларнинг қурилиши шаҳарнинг марказий қисмини автомобил тирбандликларидан халос қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга имкон беради.

Кейинги 25 йилда пойтахтда жами 26 йўл ўтказгичлар қурилди, уларнинг сони эса 38 ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: