Тошкентда Украинадаги воқеаларга доир фильм намойиш этилди

Дата: 11:04, 31-07-2014.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия Фан ва маданият марказида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида таниқли россиялик тележурналист Андрей Карауловнинг “Оддий фашизм” номли хужжатли фильми намойиш этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агетлиги (ЎзТАГ).

“Фильм Украинада 2014 йил баҳор ва ёзида бўлиб ўтган фожеали воқеаларга бағишланган. Инсон ҳуқуқлари бузилишини очиб берган муаллифлик иши турли украин шаҳарларида яшайдиган кишиларнинг гувоҳликларига асосланган. Фильмда кўпчиликка маълум ва номаълум бўлган барча фактлар жамланган”, - деб таъкидлашди Россия Фан ва маданият марказида.

“Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Валерий Кайре ушбу фильм РФ ТИВ С.Лавров томонидан кўрилгани ва унинг нусхалари БМТ Бош котиби ва АКШ президентларига ҳам етказиб берилганлигини қайд қилди. Намойишдан кейинги муҳокама чоғида томошабинлар шу йил апрел-майида Мариупол ва Одессада содир бўлган фожеалар, уларнинг сабаблари, Украина тинч аҳолисига ёрдам бериш йўлларини қизғин муҳокама қилдилар. Томошабинлардан бири намойиш Бутунжаҳон дўстлик кунига тўғри келганлиги ва бунда рамзий маъно борлигини қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: