Тошкентда Уммон давлати ҳақидаги ўзбек хужжатли кино усталари суратга олган фильм премьераси ўтказилади

Дата: 09:30, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 12 июлда 13 ҳудудий телеканаллар, шунингдек, “Менинг юртим” телеканалида Уммон давлати ҳақидаги ўзбек кино усталари томонидан суратга олинган биринчи хужжатли фильм премьераси ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Узоқ ва яқин Уммон” хужжатли фильмида Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги маданий мулоқотнинг аҳамиятли ва ўзига хос жиҳатлари акс эттирилади. Фильмимиз қахрамонлари турли касбдаги кишилар бўлиб, улар мамлакатларимиз маданият ва тарихининг туташ нуқталарига оид қизиқарли фактлар ҳақида ҳикоя қилиб берадилар. Биз ҳар бир томошабин ҳақиқий шарқ эртагига кириб қолганини ҳис қилишини, ва айни пайтда ўзи учун Уммонни кашф қилишини истаймиз”, – деди фильм режиссери Бахтиёр Тўрахонов.

Ўзбекистон телевизион гуруҳи Уммоннинг дунёга машҳур афсоналарда тилга олинган тарихий обидалари, унинг таниқли курорт ва бозорларига ташриф буюрди. Хусусан, Байт уз-Зубайра музейи биринчилардан бўлиб камера объективига тушган. Музей коллекциясида уммонликлар ҳаётининг турли даврларига тааллуқли бўлган ноёб тарихий, этнографик ва маданий осори атиқалар бор. Музей мутахассислари интервьюда ўзбек олимлари Абу-Лайс Самарқандий ва Низомиддин Шоший Ханафийларнинг бу ерда сақланаётган теология ва илоҳиётга оид китоблари ҳақида сўзлаб бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: