Тошкентда ҳунармандларнинг йирик кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 15:55, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 16 октябрда Тошкентда ҳунармандлар ишларининг йирик намойишларидан – “Шарқона бозор” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Болалар ва катталар учун турли ижодий маҳорат дарсларининг ўтказилиши “Шарқона бозор” лойиҳасининг ўзига хос жиҳати бўлади. Уларнинг йўналишлари фақат ҳалқ амалий санъати билан чегараланиб қолмайди. Дарсларда совун тайёрлашни ўрганиш, майкаларга безак беришни ўрганиш, хона гулларига қараш бўйича кичик маърузани тинлаш ҳам мумкин”, - деб таъкидлашмоқда лойиҳа ташкилотчилари.

Шунингдек, тадбирда рўйхатдан ўтган барча ташриф буюрувчиларни совринлар ўйини кутади. Ташкилотчилар маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар эътиборини мамлакат ҳунармандлик анъаналарига қаратиш мақсадида кўргазмани ҳар ойда ташкил этишни режалаштирмоқдалар.

Кўргазмадан ўзбек миллий қўғирчоқлари, кийим-кечаклари ва шахматлар, табиий чарм, ёғочдан ясалган буюмлар, янги йил ўйинчоқлари, турли безаклар, заргарлик буюмлари ва бошқалар ўрин олган.

Маълумот ўрнида, илк марта “Шарқона бозор” кўргазмаси 2015 йилда бўлиб ўтган эди. Кўргазма Наврўзга бағишланган ва унда кўплаб ижодий сулолалар ва мустақил муаллифлар қатнашган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: