Тошкентда “Урушда чиниққанлар” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:08, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Тошкентда 20 майга қадар “Урушда чиниққанлар” номли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари бўлган рассомларнинг асарлари қўйилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кўргазма Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, экспозицияга Р. Ахмедов, И. Рубин, Н. Шерстнёв, Е. Гадецкий, В. Лысов, В. Родин ва бошқа таниқли рассомларнинг асарлари киритилган.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилда таниқли рассомлар Р. Матевосян, К. Чапленко, Х. Рахмоновларнинг юбилейлари ўтказилиши кутилмоқда. Уларнинг асарлари нафақат ҳарбий мавзуларни акс эттиради, балки табиат гўзаллиги, давр қаҳрамонларининг образларини ҳам намоён қилади.
Жами кўргазмада мойбўёқ ва графика йўналишида чизилган 100 ортиқ тасвирий санъат асарлари намойиш этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: