Тошкентда ўқувчиларнинг интернет-кафеларга ташриф буюришига чекловлар жорий қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:42, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда ўрта ва ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек, коллежлар ўқувчиларининг интернет-кафеларга ташриф буюришига чекловлар жорий қилиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг бунга доир қарори лойиҳаси Ягона давлат интерактив хизматлари порталида (ЯДИХП) эълон қилинди.

“Ўрта ва ўрта-махсус таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек, коллежлар ўқувчилари дарс вақтлари ва кечалари интернет-кафеларга ташриф буюра олмайдилар”, – дейилади хужжатда.

Бундан ташқари, интернет-кафелар ҳам тегишли огоҳлантиришлар илиб қўйишлари зарур бўлади. Шунингдек, улар ўз биноларида зўравонликни, шафқатсизликни, порнография, диний секталар ва оқимлар, экстремизм ва ирқий камситишни тарғиб қилувчи (видео-, аудио-, фотоматериал ва ўйинлар) материалларни тарқатишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар ҳам осиб қўйишлари лозим бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: