Тошкентда “қуёшли болалар” учун байрам бўлиб ўтди
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда “Даун синдроми” билан ўсаётган болалар тарбияланаётган 150 оила иштирокида ҳайрия концерт-байрами бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир “Umnichka” НТМ ва унинг ҳамкорлари томонидан ташкил этилди. Акция 21 мартда нишонланадиган “Даун синдроми”га эга кишилар халқаро кунига бағишланди.
Байрамда “қуёшли болалар”ни тарбиялаётган оилалар аъзолари ва 50 атрофида кўнгиллилар, журналист, суратчи, артистлар қатнашдилар. Байрам бизнес ташкилотлар томонидан қувватланди.
Байрамнинг ижодий қисмига унинг асосий қахрамонлари қатнашган синтезаторда мусиқий чиқишлар, болалар кийимлари намойиши, “Дойра” ҳуруҳи, эстрада юлдузлари чиқишлари кирди. Болалар 6 майдончаларда расм чизиш, лойдан турли нарсалар ясаш, рақс тушиш имконига эга бўлдилар. Аквагрим, аниматор мутахассислар ва суратчилар улар билан бирга ишладилар.
Концерт дастурининг катта қисмини ота-оналар ва болаларнинг ўзлари тайёрладилар.
Эслатиб ўтамизки, “Даун синдроми” энг кўп тарқалган генетик аномалиялардир бири бўлиб, 700-800 чақалоқдан бири ушбу касаллик билан туғилади.