Тошкентда UzArena кибер-спорт майдончаси очилди
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси Тошкентда UzArena кибер-спорт майдончасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Федерация маълумотига кўра, унинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида виртуал спорт турларини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, мусобақалар ташкил этиш ва ўтказиш, виртуал спорт соҳасида турли тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади.
Компьютер ўйинлари бўйича халқаро турнирлар ўтказиш бўйича замонавий киберпорт аренаси “Бунёдкор” проспектининг рўпарасидаги Integro савдо марказида жойлашган.
Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси иқтидорли ёшларни ушбу спорт турига жалб қилиш ва қизиқтиришга қаратилган.
Маҳаллий чемпионатни телевидение орқали намойиш этиш режалаштирилмоқда.