Тошкентда “UzMedExpo” кўргазмаси ўтказилади

Дата: 15:46, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – 25-27 сентябр кунлари Тошкентда “UzMedExpo – Тиббий ускуналар, фармацевтика, стоматология” (“UzMedExpo-2014”) Халқаро тиббиёт кўргазмаси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IEG Uzbekistan кўргазма компанияси маълумотларига кўра, кўргазма иштирокчилари орасида Ўзбекистондан ташқари Россия, Украина, Туркия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Чехия, Корея Республикаси, Хитойлик компаниялар ҳам бор.

“UzMedExpo-2014” фармацевтика, тиббий ускуналар ва хом-ашё материаллари, рентгенологик ва диагностик ускуналар соҳаларидаги энг янги ишланмаларни намойиш қилади.

Кўргазма иштирокчиларига УЗИ ускуналари, дезинфекция воситалари, гигиеник буюмлар, бир марталик ускуналар, рақамли микроскоплар, эндоскоплар, фармацевтик препарат ва бошқалар намойиш этилади.

Соҳа мутахассислари эса замонавий дастурий ва ускуналар ёрдамида иш жараёнларини автоматлаштириш самарадорлигига баҳо бериш имкониятига эга бўладилар.

Бундан ташқари, жорий йилда “UzMedExpo-2014” кўргазмаси доирасида янги “Гўзаллик ва Саломатлик” лойиҳасини ҳам ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: