Тошкентда UzTrade электрон ташқи савдо майдончасининг тақдимоти бўлиб ўтади

Дата: 16:45, 02-05-2016.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 3 майида Тошкентда UzTrade электрон ташқи савдо майдончасининг тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “UzTrade” электрон ташқи савдо майдончаси миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари, асосан, кичик бизнес корхоналари маҳсулотларини ташқи бозорларга илгари суриш мақсадларида ишлаб чиқилди. “UzTrade”: маҳсулотларни экспортга чиқаришдаги янги имкониятлар” мавзусидаги тақдимотда ушбу янги электрон ташқи савдо майдончасининг функционал имкониятлари ҳақида билим олиш мумкин бўлади”, - дейлади тадбир ташкилотчиларининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, UzTrade портали ТИАИСВ ва БМТТДнинг “Савдо ривожига кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: