Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кучсиз зилзила қайд этилди

Дата: 13:54, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Эрталаб соат 4дан 4 дақиқа ўтганда Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кучсиз зилзила қайд этилди, деб хабар қилади UzReport агентлиги.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотига кўра, ҳодиса маркази пойтахтдан 507 км олисда, жанубий шарқий йўналишда Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида бўлган. Ҳодиса маркази координатлари 36,90 градус шимолий кенглик, 69,90 градус шарқий олисликда бўлган. Марказда зилзиланинг кучи 4,8 баллни ташкил этган.

Зилзила пайтида уйларда кучсиз силкиниш сезилган. Вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: