Тошкентда велоспорт бўйича Баҳодир Мўминов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди

Дата: 10:23, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Тошкент велотрекида эркаклар ва аёллар ўртасида велоспорт бўйича Ўзбекистонлик таниқли истеъдодли мураббий Баҳодир Мўминов хотирасига бағишланган “Республика кўпкунлик пойга”си бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мусобақада Тошкент, Сирдарё, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳридан келган 50 ошиқ спортчилар иштирок этди. Совринлар якка спринт, “Медисон” ва “Кейрин” пойгалари бўйича аниқланди.
“Эркаклар орасида жами 66 очко жамлаган Тимур Гумеров биринчи бўлди, аёллар мусобақасида эса 69 очко билан Ольга Дробишева етакчи бўлди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон велоспорт федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: