Тошкентда “Виардо” меҳмонхона мажмуи аукцион савдоларига қўйилди

Дата: 14:43, 18-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Виардо” меҳмонхона мажмуи очиқ аукцион савдоларига қўйилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси хабар қилди.

Меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси 9,7 млрд сўм ($4,15 млн) миқдорда қилиб белгиланган.

Савдоларда қатнашиш учун салоҳиятли харидорлар савдолар ташкилотчиси ҳисобига савдо қўйилган объект қийматининг камида 15% миқдорида маблағ ўтказишлари керак.

Аукцион савдолари 15 август куни бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: