Тошкентда VIII ХСЯКБ бошланди
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Ўтган куни Тошкентда VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси (ХСЯКБ) бошланди. Унда 1,7 минг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИАИСВдан хабар қилишларича, ярмарка салоҳиятли маҳаллий ва хорижий ҳамкорларни республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида хабардор қилишга имкон беради. Тадбирда дунёнинг 50 ошиқ мамлакатига мансуб хорижий фирмаларнинг 1,2 минг вакиллари қатнашади.
Ярмарка иштирокчилари 20 мингдан зиёд маҳсулотларни намойиш этадилар, шундан 600 ошиғи янги маҳсулотлардир. Ушбу маҳсулотлар 2014-2016 йилги Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастури доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.
Ярмаркада 8 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, $6,7 млрдлик экспорт шартномалари ҳам тузилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ 28 октябр-1 ноябр кунлари пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ”да VIII Халқаро ссаноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эди.