Тошкентда “Виноградов ўқишлари” бўлиб ўтди

Дата: 22:05, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда анъанавий филологлар форуми – XI Виноградов ўқишлари” бўлиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

У Рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг Тошкент бирлашмаси, “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан РФнинг республикадаги элчихонаси кўмагида ўтказилди.

Форумнинг очилишида “Россотрудничество” раҳбари Любовь Глебованинг табрик сўзи ўқиб эшиттирилди. Уни Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари Виктор Шулика ўқиди.

Табрик сўзида Ўзбекистондаги Виноградов ўқишлари” анъанавий равишда рус тилига муҳаббат қўйган, Россия маданияти ва тарихига қизиқувчи кишиларни бирлаштириши таъкидланди. Рус тили Россия халқларининг умуммиллий бойлиги бўлиб, дунёнинг энг йирик тилларидан бири бўлган ҳолда жаҳон тамаддуни ва маданиятининг ажралмас қисми ҳамдир. Шунингдек, у Ўзбекистон халқлари ҳаётида ҳам каатта роль ўйнайди.

Бундан ташқари, форумда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори Насрулла Мирқурбонов ҳам чиқиш қилди. У мазкур тадбир Ўзбекистондаги рус тили мухлисларини бирлаштириши ва тажриба алмашиш ва янги фикрлар билан ўртоқлашиш учун минбарлигини таъкидлади.

“Жорий йилда Виноградов ўқишлари” алоҳида шукуҳ билан ўтмоқда. Чунки у буюк воқеа – Ғалабанинг 70 йиллиги билан тўғри келди”, - деб қўшимча қилди ТДПУ профессори.

Эслатиб ўтамизки, Виноградов ўқишлари” 2004 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: