Тошкентда “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” учрашуви бўлиб ўтади

Дата: 10:34, 13-02-2019.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Тошкент “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” шаклидаги иккинчи минтақалараро вазирлар учрашувини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу ва бошқа масалалар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Словакия элчиси Ян Бори билан учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда ушбу шакл ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очгани қайд этилди. Ўзбекистон томони ушбу шаклдаги иккинчи учрашувни Тошкент шаҳрида келишилган муддатларда ташкил этишга тайёр эканини маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВдан маълум қилишларича, суҳбатда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Словакия мулоқотининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди ва 2019-йили муносабатларни ривожлантириш истиқболларига асосий урғу берилди.

Турли даражалардаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик институтларини фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, “Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё” шаклидаги биринчи минтақалараро вазирлар учрашуви 2018-йил 27-28-феврал кунлари Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтган эди.

Сурат манбаи: kabar.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: