Тошкентда ЙҲҚ бузилишларининг кўп қисмини “хавфсизлик камарларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик” ҳисобланади

Дата: 15:49, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ЙҲҚ бузилишларининг кўп қисми: 3982тадан 2235таси “хавфсизлик камарларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаслик” ҳисобланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу ахборотлар 17 декабрдаги “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида олинди. 

“Ўтказилган тадбир жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3982 та қоидабузарликлар аниқланди. Булардан 27таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 30таси транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 107таси светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 45таси ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 367таси одам ташиши қоидаларини бузиш, 184таси йўл белгиларига риоя қилмаслик, 3таси бўйсинмаслик, 2235таси ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ”, - дейилади хабарда. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: