Тошкентда “Йўл” хужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 10:04, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Бугин, 4 июл куни, Алишер Навоий номидаги кино саройида “Йўл” хужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фильм таниқли олима, профессор, “Буюк хизматлари учун” ордени кавалери Суюма Ғаниеванинг ҳаёт йўли, ижоди ва жамоатчилик фаолиятига бағишланган. Ушбу картина “Меъмор” студиясида суратга олинган бўлиб, “Замон ва тақдирлар” хужжатли фильмлар циклининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур фильмлар серияси мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшган ҳамда бошқаларга ўрнак бўлса арзийдиган кишиларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизматида.
Фильм сценарий муалллифи Эшқобил Шукур, режиссёри – Адҳам Усмонов, оператори – Музаффар Юсуповлардир. “Замон ва тақдирлар” лойиҳасига “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан 2014 йилда асос солинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: