Тошкентда йўловчи оқимларининг доимий мониторинги жорий этилади

Дата: 17:11, 28-06-2017.

Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Тошкентда йўловчи оқимларининг доимий мониторинги жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлиги ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, автобус йўналишларини оптималлаштириш ва ҳаракат таркибининг мақбул миқдорини аниқлаб олиш мақсадида 2017 йил 3 июлдан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси корхоналарининг автобус йўналишларида йўловчилар оқими ҳисоби ўтказилади”, - дейилади компания сайтидаги хабарда.

Шу муносабат билан йўловчилардан йўл ҳақини ўз вақтида амалга ошириш ва кондукторлардан бир марталик чиптани беришни сўраши талаб қилинади.

“Кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати бўйича шикоят ва таклифларни “Тошшаҳартрансхизмат” компаниясига ташкилот сайти ёки 1062 ишонч рақами орқали ҳам юбориш мумкин”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: