Тошкентда ягона транспорт карталари пайдо бўлади

Дата: 16:06, 25-10-2019.

Тошкент. 25 октябрь. ЎзТАГ – Тошкентда ягона транспорт карталари пайдо бўлади, дея маълум қилади пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таянган ҳолда.

2020 йилнинг январь ойидан бошлаб ягона транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган йўл ҳақи тизимини (АЙҲТ) жорий этишни бошлаш режалаштирилмоқда.

"Янги метро стантцияларида турникетлар аллақачон бунга мослашган. Пенсионерлар, талабалар, ўқувчилар ва имтиёзли карталар, шунингдек, умумий транспорт картаси учун тўрт турдаги карталар жорий этилади", - дейди А.Жўраев.

Йўл ҳақи учун тўловни мобил телефонда илова орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

Ягона транспорт карталари эгасининг фотосурати билан мослаштирилади ва уларни давлат хизматлари марказлари беради.

Карталалардан мамлакатдаги барча жамоат транспортида, жумладан, Тошкент шаҳридаги автобус ва метро, Самарқанддаги трамвай, Хоразмдаги троллейбус ва бошқа (маршрут такси) транспортларда фойдаланиш мумкин.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: