Тошкентда “Яккасарой” масжидининг реконструкцияси якунланди
Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Пойтахт ҳокимияти “Яккасарой” масжидининг реконструкцияси якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкентда деярли 100 йилдан бери ишлаб турган масжид эндиликда мингдан ортиқ кишини сиғдиради. Бугунда у деворлари 23 метрга чўзилган улуғвор гумбазли бино бўлиб, 31 метрлик минораси бор. Эшиклар ва имом ўтирадиган пештоқ миллий нақшлар билан безалган ва бу масжидга ўзига хослик бағишлайди”, - деб таъкидлашди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасида.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Тошкентда Фарғона йўли кўчасидаги 2015 йил баҳорда тўлиқ ёниб кетган бошқа яна бир масжид таъмири давом этмоқда. Яқинда у Ўзбекистоннинг Биринчи президенти шарафига “Ислом ота” деб номланди.


