Тошкентда яна “Халқлар дўстлиги” номли метро, санъат саройи ва майдон бор

Дата: 15:53, 10-05-2018.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Тошкентдаги майдон, метро станцияси ва санъат саройининг “Халқлар дўстлиги” деган аввалги номи қайта тикланди ва бу ерга темирчи Шомаҳмудовлар оиласига ўрнатилган ҳайкал қайтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Тошкентда 9 майга бағишланган тантанали маросимдаги ўз нутқида айтиб ўтди.

Мирзиёев Ўзбекистон 1941-1945 уруш йилларида “уй-жойи, ота-онаси ва қариндошларидан ажралган, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 миллион кишини, шу жумладан, 200 минг нафари болаларни” қабул қилиб олганини эслатиб ўтди.

“Ўша оғир йилларда халқимизга азалдан хос бўлган гуманизм, бағрикенглик ва сахийлик каби олижаноб фазилатлар ёрқин намоён бўлди”, - деб таъкидлади президент.

Ва бугун, ўнлаб йиллар вақт ўтганидан кейин, деб давом этди ўзбек етакчиси, юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олгани, охирги бурда нонини ҳам улар билан барҳам кўргани маънавий қахрамонлик сифатида кўринади. “Тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадони ана шундай оилалардан бири эди”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

“Баҳри ая и Шоаҳмад ота 14 нафар оч-юпун, етим болани ўз тарбиясига олиб, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатдилар. Халқимизга хос ана шундай буюк инсонпарварлик юксак маънавий жасорат намунаси сифатида бутун дунёда эътироф этилди. Кейинги пайтда жамоатчилигимиз томонидан билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, биз Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласига қўйилган ҳайкални Тошкент шаҳри марказидаги аввалги жойига қайтаришга қарор қилдик. Ушбу ёдгорлик ёнида жойлашган марказий кўчалардан бирига Шоаҳмад Шомаҳмудов номи берилди. Шунингдек, ҳайкал ўрнатилган майдон, шу ҳудуддаги метро станцияси, санъат саройининг “Халқлар дўстлиги” деган аввалги номи қайта тикланди”, - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/03/names/

Янгилик билан ўртоқлашиш: