Тошкентда янги автомобиль ҳалқа йўлининг қурилиши бошланди

Дата: 18:14, 14-07-2014.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Тошкент йўл хизматлари Хуршид ва Беруний кўчалари орасидан тушадиган янги “Г-50” ҳалқа йўлида алфальт ётқизиш ва инженерлик ишларини бошладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳага мувофиқ, янги йўлнинг узунлиги 5,1 кмни ташкил этади. Қурилишнинг бош пудратчиси “Ўзавтойўл” ДАК “Автомагистраль” ихтисослашган йўл-таъмир ва қурилиш бирлашмасидир. Ушбу объектдаги йўл қурилиш ишлари беш алоҳида қисмларга бўлинган. Лойиҳанинг умумий қиймати 20 млрд сўмга тенг”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойул” компанияси матбуот хизматида.
“Қурилаётган йўлнинг Шайхантоҳур – Хуршид ва Беруний – Форобий кўчалари ўртасидаги 1,3 минг метрлик қисмида йўл ўртасига бетон тўсиқлар ўрнатилди, асфальт ётқизилиб, темирбетон ариқлар ҳам ўрнатилди. Себзор ва Қорасарой кўчалари ўртасидаги канални тартибга келтириш, қирғоқларини мустаҳкамлаш, тозалаш, янги ер ости инженер коммуникация тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАК қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зиёвуддин Умаров.

Янгилик билан ўртоқлашиш: