Тошкентда янги айланма йўл қуриб битказилди

Дата: 16:59, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда янги айланма йўл, шунингдек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги кўприкларнинг қурилиши ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу пойтахтнинг “Эски шаҳар” қисмидан ўтган узунлиги 5,1 кмлик йўл Тошкент автомобил тармоғининг ўнг серқатнов қисми бўлган Форобий, Қорасарой, Соғбон, Себзор ва Лабзак кўчаларига тутуш ҳудудлардаги қатновни енгиллаштириши керак. Шунингдек, айланма йўл қурилиши давомида Шайҳонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишмасида янги кўприк бунёд этилди. Иншотнинг узунлиги 642 метр, кенглиги 19 метрга тенг”, – деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизматида.

Бундан ташқари, яқин орада Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишмасида янги замонавий йўл ўтказмасини қуриш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: