Тошкентда янги иш ўринларини яратиш бўйича йиллик режанинг 16%дан ортиқроғи бажарилди

Дата: 17:04, 02-04-2019.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда янги иш ўринларини ташкил этиш йиллик режасининг 16%дан ортиқроғи бажарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг давлат буюртмаси тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида 42573 янги иш ўрни яратилади. Ҳозиргача 7 минг киши иш билан таъминланган", - дейилади Тошкент шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, Бандликка кўмаклашиш марказида 1079 киши иш билан таъминланди, 179 киши касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлакка, 315 киши жамоат ишлари учун жўнатилди, 190 нафар фуқаро эса 67830 минг сўм миқдоридаги ишсизлик нафақаси билан таъминланди.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: