Тошкентда янги иссиқлик электростанцияси қурилади

Дата: 12:48, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Яқин беш йилда Тошкентнинг Юнусобод туманида янги когенерацион иссиқлик электростанцияси қурилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги станция 4-сонли иссиқлик маркази ҳудуди ёнидаги бўш ётган участкада барпо этилади. Электростанция қуввати 27 МВтдан бўлган тўртта замонавий газотурбина қурилмалари билан жиҳозланади. Бу қурилмалар қатор шовқинни пасайтириш технологияларини қўллаш ҳисобига турар жойларга тебраниш ва шовқин таъсирларини камайтириш ва атроф муҳитга зарарли чиқиндиларни сезиларли даражада озайтиришга имкон беради”, – деб таъкидлашди ”Ўзбекэнерго” ДАК матбуот хизматида.

Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг кредити ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: