Тошкентда янги масжид бунёд этилмоқда

Дата: 10:37, 02-12-2019.

Тошкент. 2 декабрь. ЎзТАГ – Тошкентда янги масжид бунёд этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"27 ноябрь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида "Дорул Омон" масжидининг янги биноси қурилиши бошланди", - дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарида.

Янги масжид пойтахт туманининг Улуғбек посёлкада бунёд этилмоқда.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда масжидларнинг умумий сони 2060 тага етди.

Сурат манбаи: hiveminer.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: