Тошкентда янги мюзикл намойиш этилади

Дата: 17:26, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Май охирида Тошкентда янги “Аладдин” мюзикли премьераси бўлиб ўтади. Унда 60 зиёд ёш ва профессиональ актёрлар иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мюзиклга “Дисней”нинг Best Music  тоифасида икки Оскар ҳайкалчасини олган  мультфильми асос қилиб олинган. 

“Ўзбек томошабинлари эртакона муҳитни ҳис қилишлар учун ижодий гуруҳ томонидан 3D-эффектлар, ёруғлик қурилмалари ишлатилган декорациялар ва қахрамонларнинг профессиональ дизайнерлар томонидан тайёрланган костмлардан ишлаб чиқилди”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Лойиҳа етакчилари Бахтиёр Ҳусанов ва Нурмуҳаммадхон Хамзаев, бош режиссёр Ровшан Нурмуҳамедов, балетмейстер Лариса Ким, вокал бўйича мутахассис Мадина Рашидова, саҳна рассоми Сардор Отабоев, чироқлар бўйича мутахассис Дилмурод Йўлдошев, костюмлар дизайнери Синдор Тошкентбоевдир.

Томошалар 21, 26, 27, 28 май кунлари “Туркистон” саройида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: