Тошкентда янги Nexiaнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – GM Uzbekistan ширкати Тошкентда янги модель – ихчам Nexia седанининг тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон бозорида автомобиль Chevrolet Nexia, асосий экспорт бозорларида эса – Ravon Nexia R3 номи билан сотилади. Янги автомобиль замонавий талабларга жавоб беради. У технологик янги бўлиб, замонавий ҳавфсизлик, қулайлик ва жиҳозланиш даражасига эга. Шунингдек, автомобилда олдинги моделнинг арзон ва ишончлилиги сақланиб қолинган”, – деб таъкидлашди компанияда.
Янги модель GM Powertrain-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган сиғими 1,5 литрга тенг беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.
Янги Chevrolet Nexia нафақат Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларида, балки Яқин Шарқ ва Африка автобозорларида ҳам сотилади.