Тошкентда янги “Ота” бадиий фильмининг премьераолди намойиши бўлиб ўтди

Дата: 11:53, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябрЎзТАГ – Алишер Навоий номидаги Кино саройида янгиОтабадиий фильмининг премьераолди намойиши бўлиб ўтдидея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фильм воқеалари асосан йўлларда кечади. Картина қаҳрамонлари йўлда турли мураккаб вазиятларга тушиб қоладилар. Афғон синовидан ўтган, тақдир тақозоси билан турмага тушиб қолган пайтда хотинидан ажралган отанинг ҳаёти (актер Карим Мирходиев) ҳеч изга тушиб кетмайди. Унинг кичкина ўғли (актер Фотих Ачилов) оёқлари шол бўлиб қолади, ота фақат ўз ишлари билан шуғулланадиган катта ўғли билан ҳам ҳеч муроса қила олмайди”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизматида.

“Ушбу ролни ўйнаш учун бир неча фильмларда суратга тушишдан вос кечдим. Картина сценарийси жуда қизиқарли. Сейдулла Молдаханов ва бошқа истеъдодли актёрлар билан ўйнадим. Менинг қаҳрамоним афғон чиғириғидан ўтгани ҳам жуда муҳим. Бу унинг бутун ҳаётини ўзгартирган. Биз қаҳрамоннинг ушбу синовлар оша руҳий тикланишга йўл тутишини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бунга эришдик, деб ўйлайман. Замондошимизнинг кучли характери ҳар қандай муаммони ҳал қилишга қодир, деб айтиш мумкин”, – деди бош рол ижрочиси Карим Мирходиев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: