Тошкентда янги йўл белгиларини ўрнатиш бошланди

Дата: 16:33, 02-05-2019.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Тошкентда янги йўл белгилари ўрнатиш бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида йўл белгилари ўрнатимоқда. Ўрнатилган 1.31 “Сунъий нотекис йўл" белгиси сунъий нотекис йўлга яқинлаётганлик ҳақида огоҳлантирди. Ҳозирча бундай белги Сергели туманига ўрнатилди. Мазкур огоҳлантирувчи белги автоуловларнинг тезлигини мажбуран камайтириш учун ишлатилади", - дейилади Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Юқорида айтиб ўтилганидек, огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларни йўлнинг хавфли қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида огоҳлантиради, бу транспорт воситасида вазиятга мос келадиган чоралар кўрилишини талаб қилади.

Сурат манбаи: iibb.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: